Юртимизда истиқомат қилаётган, бир асрлик донишмандлик мактабини ўтаган фахрийларимиз давлатимизнинг доимий эътибори ва ғамхўрлигида умргузаронлик қилмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами арафасида 100 ёшга тўлган ва ундан ошган табаррук отахон ҳамда онахонларимиз хонадонига байрам шукуҳи кириб бораётгани сўзимиз исботидир.

Жумладан, Навоий вилояти Кармана туманининг “Алишер Навоий” маҳалласида яшовчи 103 ёшли Саломат ая Кенжаева ҳамда “Деҳқон” маҳалласидаги 105 ёшли Муяссар ая Ҳошимовага Президентимиз ташаббуси билан қутлуғ ёш муносабати билан белгиланган пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Бундан шодланган, тинч ва осойишта ҳаётимиз файзи бўлган кексаларимизнинг юз-кўзида қувонч порлади. Миннатдорлик туйғулари ва яхши кунлар учун шукроналик уларнинг самимий дуоларида акс этди.

“Қариси бор уйнинг париси бор”, дейди донишманд халқимиз. Табаррук нуронийларимизнинг ўгитлари, дуолари билан юртимиз тинч, халқимиз фаровон, авлодларимиз баркамол бўлиши шубҳасиз.

Жойларда пири бадавлат нуронийларимизни йўқлаш ва қутлаш тадбирлари давом этмоқда.

Умиджон ЭШПЎЛАТОВ.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan