Мустақиллигимизнинг 35 йиллик шонли байрами арафасида юртимизда узоқ йиллар давомида ҳалол меҳнат қилиб, эл-юрт равнақига муносиб ҳисса қўшган, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган нуронийларимизга юксак эҳтиром кўрсатилмоқда. Зеро, кексаларни эъзозлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва ибратини қадрлаш — халқимизнинг энг эзгу ва боқий қадриятларидан биридир.

Ана шундай инсонлардан бири — Дўстлик туманининг “Бунёдкор” маҳалласида истиқомат қилувчи 100 ёшли фахрий онахон Саломат Ўраловадир. Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига мувофиқ, бир асрлик умр йўлини меҳнат, сабр-тоқат, матонат ва эзгулик билан безаган Саломат она Ўралова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнора Нормуродова ҳамда туман мутасаддилари онахон хонадонида бўлиб, байрамона ва самимий мулоқот асносида Саломат онага “Шуҳрат” медали ҳамда вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини тақдим этди.

Бу инсон қадри улуғланган юртимиздаги ғамхўрлик ва инсонпарварлик сиёсатининг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

Майсара НАЗАРОВА.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan