Давлат ва жамоат ишларида фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фидойи инсон — “Нуроний” жамғармаси Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани бўлими раиси Ғафарберган Раҳимов 76 ёшида  вафот этди.

Ғафарберган Раҳимов 1972 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаб, узоқ йиллар давомида давлат ва жамоат ташкилотларида, қишлоқ хўжалиги соҳасида масъул ва раҳбар лавозимларда хизмат қилиб, эл-юрт манфаатларини таъминлаш йўлида жонбозлик кўрсатган юртдошларимиздан бири эди.

У киши 2010–2017 йилларда “Пичоқчи” қишлоқ фуқаролар йиғини  маслаҳатчиси, 2017 йилдан умрининг сўнгги кунларига қадар “Нуроний” жамғармаси Ҳазорасп тумани бўлими раиси лавозимида самарали фаолият юритди.

Ғафарберган Раҳимов ўзининг бой ҳаётий тажрибаси, камтарлиги, самимийлиги ва эл-юрт фаровонлиги, ёш авлод камолоти йўлидаги фидойилиги билан ҳамкасблари ҳамда кенг жамоатчилик эътиборини қозонди.

“Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви, “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” қўшма таҳририяти жамоаси марҳумнинг оила аъзолари, фарзандлари, яқинлари ва қадрдонларига чуқур таъзия изҳор этади.

Ғафарберган Раҳимовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу сақланиб қолади.

Отахонимизнинг охиратлари обод, жойлари жаннатдан бўлсин!

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan