Ўзбекистон Қаҳрамони, Фан арбоби, адабиётшунос олим, таржимон, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқимиз маънавияти ва маърифатини оширишда улкан жонбозлик намунасини кўрсатган ижодкор Иброҳим Ғафуров 89 ёшида вафот этди.

Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида ҳунармандлар оиласида туғилган. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини тамомлаган.

1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1995 йилда “Миллий тикланиш” демократик партиясини ташкил қилишда ташаббускор бўлиб, мазкур партиянинг раиси (1996 йилдан) вазифасида фаолият юритган, “Миллий тикланиш” газетасига бош муҳаррирлик қилган.

Олимнинг кўплаб адабий-танқидий, бадиа китоблари, жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан қилган таржималари аллақачон халқимиз маънавий хазинасининг бебаҳо мулкига айланиб бўлган.

Иброҳим Ғафуровнинг ўзи ҳам “Ёнар сўз соҳиби” бўлиб, асарларида ўзбек халқининг юксак маънавияти, қадриятларини ҳассослик билан талқин этган эди.

Бугун у яратган асарлар, чинакам маънода, ёш авлодни юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашда ноёб жавоҳир вазифасини ўтайди десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

“Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви Иброҳим Ғафуровнинг вафоти муносабати биланунинг оиласи, яқинлари ва яшогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan