Бугунги кунда юртимиз нуронийлари ўртасида “Ғайратли кексалар” шиори остида спортнинг қатор турлари бўйича ўтказилаётган мусобақалар  кекса фахрийларимизнинг нафақат саломатликларини муҳофаза қилиш, уларнинг умрларига умр қўшиш, балки жисмоний фаолликларини ошириш, фаол нуронийлар ўртасида жамоавийлик муҳитини қарор топтириш, ўзаро тажриба алмашишда ҳам муҳим омиллардан бўлмоқда.  

 Умуман олганда, ёшидан қатъи назар, ҳар бир инсон учун жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш соғлом турмуш тарзида яшаш учун қулай замин ҳозирлайди. Машқлар, аввало, организмни жисмоний жиҳатдан чиниқтирса, иккинчидан, кишини маънавий-руҳий жиҳатдан ҳам хотиржамлик ва сокинликка олиб келади.

Бу борада гап кетганда, мамлакатимиз нуронийлари ўртасида ўтказилаётган спорт мусобақларини ҳам алоҳида эътирофга сазовор дейиш мумкин, албатта.

Фарғона вилояти Сўх туманидаги “Мулгон” маҳалласи ҳудудида жойлашган 1-сонли спорт мактабида мазкур мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси в.б. Абдушукур Тўрабоев иштирок этди. У ўз сўзида бугунги кунда амалга оширилаётган спорт-соғломлаштириш тадбирларига алоҳида тўхталиб, бу жараёнда нуронийлар ўртасида олиб борилаётган ташаббуслар ҳам амалда ўз самараларини бераётганлигини  қайд этиб ўтди. Шу тариқа мусобақаларга расман старт берилди. Нуронийлар ўртасидаги баҳслар мини-футбол, шахмат-шашка ва миллий кураш спорт турлари бўйича 4 та сектор кесимида ташкил этилди.

Беллашувлар якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ғолиблар вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар. Ғолиб ва совриндорлар мутасаддилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Сўх тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan