Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашуви” деб номланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни университет ректори Ином Маджидов кириш сўзи билан очиб бериб, уч авлод вакилларининг бир даврада жам бўлиши маънавий давомийликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Учрашувда асосий меҳмон сифатида Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор, “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев иштирок этди. Шунингдек, тадбирга меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда университетнинг фахрий профессор-ўқитувчилари таклиф этилди.

Мулоқот давомида ЎзФА академиги Абдулла Аъзамов, таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоев ҳамда университетнинг кўзга кўринган олимлари — Мерсаид Арипов, Нигина Шермуҳаммедова, Неъмат Норқулов ва Хуршид Тошовлар сўзга чиқдилар. Улар ўз ҳаётий йўллари, илм-фан соҳасидаги машаққат ва зафарлари ҳақида сўзлаб бериб, талабаларни юрт тараққиёти йўлида фидойи бўлишга чорладилар.

Содиқжон Турдиев

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan