Наманган шаҳрида Туризм қўмитаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида анъанавий 65-Халқаро гуллар фестивали кенг кўламда ўтказилмоқда.

Эллик кун давом этадиган фестивал доирасида 150 дан зиёд маданий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари, кўргазмалар, конференциялар ҳамда туризм соҳасига бағишланган учрашувлар ташкил этилади.

Тайёргарлик доирасида Наманган шаҳри ва вилоят ҳудудларида ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган.

Кўча, хиёбон ва истироҳат масканлари 150 миллиондан ортиқ гул кўчатлари билан безатилган. Фестивал давомида вилоятга 1 миллионга яқин хорижий ва 7 миллионга яқин маҳаллий сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда.

Инсайдеримиз Диляра Рустем жараёндан қайноқ лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этади.

Мухбир: Диляра Сирожиддинова

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan