Бугун болажонларимизнинг севимли нашрлари — “Ғунча” журнали бош муҳаррири Дилфуза Шомаликова ҳамда “Тонг юлдузи” газетаси бош муҳаррири Феруза Адилова “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали таҳририятида меҳмон бўлдилар.
Уларни таҳририят Бош муҳаррири Ҳамрохон Мусурмонова нашрлар фаолияти билан яқиндан таништирдилар. Бош муҳаррирлар ўзаро мулоқотда ўзлари раҳбарлик қилаётган матбуот нашрларининг ишини янада такомиллаштириш, босма оммавий ахброт воситалари фаолиятини янада яхшилашда ўзаро ҳаморликни кучайтириш юзасидан фикрлашиб, тажриба алмашдилар. Ўз навбатида, галдаги ҳамкорлик тадбирлари юзасидан келишиб олдилар.
Одилова Ҳилола Илҳом қизи