Умримиз давомида кўплаб манзилларда бўламиз, бироқ руҳиятимизга озиқ берадиган, қалбимизни равшанлаштирадиган масканларнинг ўрни бўлакча. Нуробод туманининг “Тепақул” маҳалласи нуронийлари учун ташкил этилган саёҳат аждодлар ўгити ва бугунги кун шукронаси туташган воқеага айланди.

Сафар давомида отахон ва онахонлар кўҳна тарих сўйлайдиган, улуғ алломаларимизнинг нафаси уфуриб турган бошқа муқаддас қадамжоларда ҳам  бўлдилар. Айниқса, Имом ал-Бухорий мажмуаси билан танишув, бу ердаги файзли муҳит, сокинлик ва тароват зиёратчиларга олам-олам таассурот бағишлади. Тиловат қилиниб, юртимизга тинчлик, хонадонларимизга қут-барака сўралди.

Ушбу саёҳатнинг аҳамияти фақатгина зиёрат билан чекланмайди. Бу — ёш авлод учун жонли ибрат намунасидир. Нуронийларнинг дуогўйлиги, уларнинг тарихга бўлган ҳурмати ва давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътиборга нисбатан миннатдорчилиги жамиятда меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлайди. Зотан, дуогўй кексалари бор юртнинг келажаги нурафшон, йўли эса ҳамиша ёруғ бўлади.

Баҳодир Қиличев,

Самарқанд вилояти.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan