Ўзбекистон азал-азалдан меҳр-муҳаббат, бағрикенглик, эъзоз ва эҳтиром ўчоғи бўлган. Олижаноб ўзбек халқи қийин даврларда ҳам инсонпарварлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик ғояларини дастуриламал қилди. Бу жиҳатлар жаҳон ҳамжамиятида юртимиз қиёфасини, имижини шакллантирди ҳам.

Бугунга келиб, давлат сиёсатининг инсон қадрини улуғлашга қаратилгани, аҳоли манфаатлари ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, меҳнати рағбат топиши кўп йиллик қадриятларнинг муносиб давоми бўлмоқда.

Хусусан, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан кекса нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш тадбирлари ўтказилди. Гулистон туманида юз билан юзлашган, юз ёшдан ошган бувижонлар ҳолидан хабар олинди. Жумладан, 102 ёшли Ҳалима ая хонадонига йўқлаб борилди. Онахон юздан ошган бўлишига қарамай, ҳалигача маҳалла ёшлари ҳаёти билан қизиқади, уларнинг тарбиясида фаол иштирок этади.

Дарвоқе, бир асрлик умр йўлини босиб ўтган нуронийларнинг тажрибаси, жасоратли меҳнат йўли нафақат оиласида, балки жамият ҳаётида ҳам аҳамиятлидир.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan