географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Адлия вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос бўлган, ўзбек пазандачилик санъатининг дурдонаси ҳисобланган “Тошкент тўй оши” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Тарихий ва этнографик манбаларга кўра, Тошкент воҳасида палов тайёрлаш маданияти асрлар давомида шаклланган. Тўй оши — бу шунчаки таом эмас, балки кимё, физика ва биология қонуниятлари мужассам бўлган мураккаб жараён бўлиб, асосан, тонг саҳарда яримсфера шаклидаги қалин деворли чўян қозонларда пиширилади.

Мазкур мақом “Тошкент тўй оши” номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади ҳамда маҳсулот сифатининг давлат меъёрларига мувофиқлигини кафолатлайди.

 (Манба: Интеллектуал мулк янгиликлари)

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan