Урушларда сувости кемасидан фойдаланиш ғоясини Леонардо да Винчи ёзиб қолдирган. Бироқ айнан Пётр Биринчи раҳбарлиги остида биринчи марта сувости кемаси яратилган. Унинг муаллифи деҳқон оиласидан чиққан дурадгор Ефим Прокопевич Никонов бўлган. 1721 йилда Ефим ўз кемасида Нева дарёсида иккита муваффақиятли шўнғишни амалга оширган.

Инуйитлар илк кўзойнак

таққан қабила эди

Қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнаклардан биринчи бўлиб қадим замонларда инуйит халқи фойдаланган. Улар тирқиши тор бўлган ва морж суягидан ясалган “қуёш кўзойнаклари” тақишган, бу орқали улар қуёшнинг зарарли нуридан сақланишган.

Хитойда эса ХII асрда қора кўзойнаклардан фойдаланишган. Бунақа кўзойнакларни мажлис вақтида судьялар таққан. Бу уларга кўзларидаги ҳис-ҳаяжонни яширишда ёрдам берган.

Ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Ўзгидромет кучли ёмғир, шамол ва ҳарорат пасайишидан огоҳлантирди

Ўзгидрометнинг ҳафта кунлари учун тузган прогнозларига кўра, чоршанбадан жумагача Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Ёмғир ёғиб, айрим жойларда кучли бўлади, тоғларда қорга айланади, момақалдироқ бўлиши ҳам мумкин. 15-17 апрель кунлари ҳаво +13…+16 даражагача пасайиши кутилмоқда.

15-16 апрель кунлари нам ҳаво массалари республика ҳудудига тарқалади. Барча вилоятлар бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади. Кундузги ҳаво ҳарорати +13…+16 даражагача пасаяди.

15-17 апрель кунлари баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan