“Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви, жамғарманинг Андижон вилояти ва туманлардаги бўлимлари, вилоят касаба уюшмаси ҳамкорлигида ҳамиша навқирон ва кўҳна Самарқанд шаҳрига уюштирилган саёҳат биз, нуронийларга улкан қувонч, унутилмас таассурот бағишлади.

Аввало, “Дунё маданияти чорраҳаси” бўлган гўзал ва азиз заминда кечаётган улкан ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари, ободонлик, саранжом-саришталик барчамизни лол қолдирди. Саёҳат асносида “Темурийлар мақбараси”, “Шердор”, “Тиллакори”, “Шоҳизинда”, “Улуғбек” мадрасаси каби улуғ аждодларимиз мангу қўним топган азиз жойларга борилиб, улар хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Шунингдек, саёҳатчилар учун таъмирланиб, янги қиёфа касб этган “Имом Ал-Бухорий” мажмуасида улуғ бобокалонимизнинг порлоқ хотираси ёд этилди. Ўхшаши йўқ қурилишларнинг ташаббускори бўлган муҳтарам Юртбошимизга миннатдорлик билдирилиб, мамлакатимиздаги тинчлик, хотиржамликнинг бардавом бўлиши учун дуолар қилинди.

Ўз навбатида, ҳаётимиз давомида умримиз охиригача жонажон Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнаши учун бор куч ва икмониятларимизни ишга солиш, тажрибаларимиздан фойдаланишни юрагимизга жойладик.

Абдувосит Холматов,

“Нуроний” жамоатчилик кенгаши аъзоси,

 “Шуҳрат” медали соҳиби.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan