Яна бир эътирофга сазовор бўлганимдан қалбим ғурур ва ифтихорга тўлди. Камтарона меҳнатларим қадрланиб, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига лойиқ кўрилганимдан ғоят бахтиёрман. Юртбошимиз томонидан ушбу кўкрак нишонининг таъсис этилгани юртимизда азиз нуронийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, эътироф ва эъзоз билан боғлиқ қадриятларимиз мазмунини янда ошириб юборди. Фахрийлар, чин маънода, жамиятимизнинг фахру ифтихорига айландилар.

Ушбу эътибор азиз ва мўътабар нуронийларимизга алоҳида куч-ғайрат, кўтаринки кайфият бағишламоқда. Чунки эл-юрт манфаатлари йўлида қилинган хизматларнинг кун келиб қадрланиши ва тақдирланиши инсонга улкан хурсандчилик олиб келади.

Фаолиятимиз мобайнида инсонларнинг яшаш тарзи, муаммолари, ҳаёт сифатини ўрганиш учун жойларга, чекка ҳудудларга чиққанимизда  одамлар кайфиятига алоҳида эътибор бераман. Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар, ўзгаришлар кишилар кўнглида умид уйғотганини кўриб қувонаман, албатта. Бугун халқимиз келажакка ишонч билан назар солаётир. Айниқса, ҳудудларда фаол нуронийларимизнинг маҳалла вакиллари билан биргаликда олиб бораётган ишлари таҳсинга сазовор. Бугун нуронийлар ўзларини кўп йиллик тажриба ва ўгитлари асосида жамият ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Бизга билдирилган ҳурмат ва эътибор учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорлигимни билдираман.

Сайёра АБДУКАРИМОВА,

давлат ва жамоат арбоби, “Содиқ хизматлари учун” ордени,

I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибаси.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan