Президент Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев бугун Тошкентдаги Ғалаба боғида ўтган маросимда иштирок этиб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.
Президент нутқида миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, давлат раҳбари «Миллат фидойилари» хиёбонида мамлакат ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.