Бугун юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона хизмат қилган инсонларни чуқур эҳтиром билан ёд этамиз.

Ватан озодлиги ва осойишталиги учун жонини фидо қилган қаҳрамонлар хотираси қалбимизда мангу сақланади. Уларнинг жасорати, сабри ва матонати ёш авлод учун буюк ибратдир.

Азиз юртдошлар! Сизларни 9-май — Хотира ва қадрлаш куни билан самимий табриклаймиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик,
хонадонларингизга файз-у барака, юртимизга эса доимий тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.Қаҳрамонлар хотираси — муқаддас,уларнинг жасорати эса авлодлар қалбида абадий яшайди.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan