Президент Қуролли Кучлар Бош ҳарбий клиник госпиталида даволанаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини зиёрат қилиб, уларни байрам билан қутлади.
Давлат раҳбари Акмал ота Акрамов, Вера Журавская, Ҳасанбой ота Халматов ва Владимир Алексейков билан суҳбатлашиб, уларнинг саломатлиги ва кайфияти билан қизиқди.
Президент фахрийларнинг ҳаёт йўли ва уруш йилларидаги жасоратини юксак баҳолади.