Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Севинч” маҳалласидаги 250-сонли умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

Тадбир “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, “Бувижонлар мактаби”, таълим, маънавият ва маърифат, маданият бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви бош мутахассиси Хусния Самсакова, жамғарманинг туман бўлими раиси Иқболхон Ашрапова,  “Бувижонлар мактаби” раҳбари Замира Ҳамидова, туман маданият, маънавият ва маърифат бўлимлари ходимлари, Афғон уруши қатнашчилари, нуронийлар, ўқитувчи ва ўқувчилар жамоалари иштирок этдилар.

Учрашув давомида фахрийлар ўз ҳаётий тажрибалари, илм олиш, касб-ҳунар эгаллашнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, ёшларни ватанпарварлик, одоб-ахлоқ ва эзгу қадриятлар руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, учрашувда мамлакатимиз ҳамда халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиб келаётган мактаб ўқувчилари ўз ютуқлари билан ўртоқлашиб, тенгдошларига ўрнак бўлдилар.

Туман маданият бўлими вакиллари ҳамда ҳаваскор ёшлар ўзларининг бадиий чиқишлари билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашдилар.

Учрашув иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Майсара Назарова.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan