нуронийлар ва ёшлар мулоқотлари қизғин паллага кирмоқда

 Юртимизда ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурни, шунингдек, миллий ғурурни юксалтириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшлар орасида ватанпарварлик, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси ҳамда масъулиятни қатъий шакллантириш масалаларига ижтимоий ислоҳотларнинг муҳим кейсларидан бири сифатида қаралади.

Айниқса, бугунга келиб, узоқ йиллик тарих ҳамда тамаддун асосларини чуқурроқ ўрганиш, замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштириш, жаҳон меҳнат бозорида рақобатга чидамли кадр сифатида шаклланиш ёшлар олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўймоқда. Бу жараёнда узоқ йиллик бой ҳаётий тажрибага эга нуронийларнинг йўл-йўриқ, маслаҳатлари ғоят қўл келади. Шу маънода, жойларда ташкил этилаётган “Уч авлод учрашуви” доирасидаги тадбирларнинг ёшлар тарбиясида ўз ўрни, сезиларли таъсири бор, дейиш мумкин.

Кейинги кунларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ушбу тадбирларнинг янада қизғин паллага кирганидан кўриш мумкинки, мазкур учрашувлар ўрта ва ёш авлод вакиллари учун ўзига хос ҳаёт мактаби вазифасини ўтамоқда.

Жумладан, Навоий вилоятининг Конимех ва Томди туманларида бўлиб ўтган   тадбирлар ҳам долзарб мазмун-моҳият касб этди. Конимех тумани техникумида ташкил этилган учрашувда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Шабон Набиев, мутасадди ташкилот ва идоралар вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққн Шабон Набиев ёшлар эл-юртнинг эртанги кунини белгиловчи катта куч эканини, уларнинг тарбияси, одоб-ахлоқи, салоҳияти, маънавий оламининг шаклланишида нафақат ота-оналар ва мактаб, балки кенг жамоатчилик, хусусан, маҳалла, айниқса, кекса нуронийларнинг ўрни катта эканини таъкидлади. Шунингдек, уларни Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида ўстириш, ёт ғоялар таъсиридан асраш, миллий мафкура ва қадриятлар, баркамоллик тамойиллари асосида тарбия қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратилиши лозимлигини қўшимча қилди.

Томди туманидаги 12-сон мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими ўринбосари Н.Бекназаров, туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Л.Баянасов, нуроний отахон ва онахонлар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида нуронийлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, босиб ўтган йўллари, меҳнат фаолияти ва ҳаёт сабоқлари ҳақида ҳикоялар қилиб, ёшларга ўзларининг қимматли маслаҳатларини бердилар.

Умиджон ЭШПЎЛАТОВ.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan