Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Унга асосан бир гуруҳ фаол ва фидойи юртдошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Қувонарлиси, улар орасида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган муҳтарам устозларимиз ва фаолларимиз ҳам бор.

Хусусан, “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Шуҳрат Худойбердиевич Негматов ҳамда “Нуроний” жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раиси Рустам Султанов “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотландилар.

“Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали ижодий жамоаси муҳтарам устозларимизни ушбу шарафли эътироф билан муборакбод этади!

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan