Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Сурхондарё вилояти Денов туманида ҳам кекса нуронийларимизга эътибор ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Жумладан, “Нуроний” жамғармаси Денов тумани бўлими раиси Азамат Холматов ва бир гуруҳ нуронийлар “Ўзгариш” маҳалласида истиқомат қилувчи 100 ёшдан ошган Қурбоной момо хонадонига ташриф буюрдилар.

Учрашув давомида Қурбоной момонинг халқимиз манфаатлари йўлидаги узоқ йиллик меҳнатлари, фидойилиги алоҳида эътироф этилиб, байрам муносабати билан самимий қутланди ва момога байрам совғалари топширилди.

Ўз навбатида, хонадон фариштаси бўлган табаррук момо мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, кекса авлод вакилларига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик изҳор этди. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда Ватанимиз равнақини сўраб, дуолар қилди.

 Зулхия жЎраева,

“Нуроний” жамғармаси

Денов тумани бўлими мутахассиси. 

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan