Жамғарманинг туман бўлими томонидан «Бир нуроний — ўн ёшга масъул» лойиҳаси доирасида кўрик-танловнинг туман босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.
Маҳаллаларда ёшлар тарбияси, уларни эзгу ғоялар ва миллий қадриятлар руҳида камол топтиришда алоҳида ибрат кўрсатаётган фаол нуронийларимиз ўзларининг самарали фаолиятлари, бой ҳаётий тажрибалари ва эришган натижалари бўйича ўзаро беллашдилар.
Кекса авлод вакилларининг ҳар бир чиқишида маҳаллада маънавий муҳитни соғломлаштириш ва ёшларга тўғри йўл кўрсатиш борасидаги фидокорона меҳнатлари яққол намоён бўлди.
Якунларга кўра, 1-ўрин “Баймурат” ОФЙ “Кексалар маслаҳати” гуруҳи раҳбари М. Эгамқулов, 2-ўрин “Шўркўл” МФЙ фаол нуронийси Н. Қурбанов, 3-ўрин “Бирлик” МФЙдан Н. Нарбаев ва гулистонлик Д. Эрмаматовга насиб қилди.
Совриндорлар муносиб тақдирланишди.
Умида КАПАШОВА,
Конимех тумани.