Ўзгидромет маълумотларига кўра, бу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундуз кунлари +37…+42, кечалари +21…+26 даража атрофида бўлади. 12-13 августда +41 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с. тезликда эсади. Айрим ҳудудларда шамол кучайиши мумкин.
Шимолда, чўл ҳудудларда ва 14 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с. гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
11-14-август кунлари ҳаво, асосан, кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Манба: Hydromet.uz.