Кам ҳаракатга асосланган замонавий ҳаёт тарзи умумий саломатлик билан боғлиқ бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шунга қарамай, кундалик одатларни ўзгартириш орқали ушбу муаммоли масалаларга ечим топиш мумкин.
Айниқса, пиёда юриш нафақат жисмоний, балки руҳий ва когнитив саломатлик учун ҳам жуда фойдали. Юрак-қон томир фаолиятини мустаҳкамлаш, вазнни назорат қилиш ва қандли диабет хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Шунингдек, Стенфорд университети олимлари олиб борган тадқиқотларга кўра, пиёда юриш инсоннинг ижодий (креатив) фикрлаш қобилиятини қарийб 60 фоизга оширади.
Бунинг сабаби шундаки, юриш жараёнида мияга қон ва кислород етказиб берилиши фаоллашади. Натижада, миянинг турли қисмлари ўртасидаги ўзаро боғланиш кучаяди, фикрлаш жараёни жадаллашади.
Кўпроқ пиёда юринг, табиат қўйнида сайр қилинг, умрингиз узоқ бўлади, дейишмоқда, Стенфорд университети олимлари.
Интернет манбалари асосида тайёрланди.
