Ўзгидромет прогнозига кўра, август ойида ўртача ойлик ҳарорат кўп йиллик ўртача қийматларга яқин бўлади. Аниқроғи, республика ҳудудининг катта қисмида ўртача максимал ҳарорат +35…+37 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда +38…+40 даражани ташкил этиши кўрсатилмоқда.

Глобал исиш ортидан ёзнинг охирги ойида ўртача ойлик ҳарорат кўтарилиш тенденциясига эга. Июлдан фарқли равишда, август ойида 40 даража ва ундан юқори бўладиган кунлар сони камаяди.

Шунингдек, август энг қурғоқчил ой бўлиб, ёмғир жуда кам ёғади. Прогнозларга кўра, ойнинг охирига келиб, Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириши ва ҳарорат аста-секин 25-30 даражагача пасайиши эҳтимоли бор.

Август ойининг биринчи ярмида ҳарорат, асосан, кечалари 24-27 даража, иккинчи ярмида 17-22 даража, ойнинг охирига 12-15 даражагача пасаяди.

Манбаа: hydromet.uz

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan