“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–115-сон, 23.06.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда:
– ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983000 сўм;
– ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1083000 сўм;
– Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
– 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295000 сўм;
– оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177000 сўм;
– оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118000 сўм;
– Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450000 сўм этиб белгиланди.
– 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.
– 2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504000 сўм этиб белгиланди.
– 2026 йил 1 сентябрдан:
▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1360000 сўм;
▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 440000 сўм этиб белгиланди.