Президентимизнинг “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали мухбири Замира Рўзиева “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Ҳамкасбимизни ушбу юксак ва шарафли мукофот билан чин дилдан қутлаймиз! Замира Рўзиевага келгуси ижодий ва журналистик фаолиятида мустаҳкам саломатлик, жўшқин илҳом, оилавий хотиржамлик ҳамда янгидан-янги зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!

Маълумот ўрнида, З.Рўзиева 1957 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1980 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. “Шуҳрат” медали, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони, Халқаро Бобур мукофоти, I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибаси.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan