Муборак Рамазон ойида ёши улуғ нуронийларимизни йўқлаш, уларнинг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўлиш, олтинга тенг дуоларини олиш барчамизга кўнгил хотиржамлигини бағишлайди.

Ҳозирда юртимизда ана шундай йўқлов, зиёрат тадбирларининг амалга оширилаётганлиги элимиз ўртасида меҳр-оқибат, бағрикенглик, саховат туйғуларини янада мустаҳкамламоқда.

Наманган вилоятининг Поп туманидаги “Ўрта Хонабод” маҳалласида яшовчи 103 баҳорни қаршилаган Қундузой ая Болтабоева, Чодак ҳудуди, “Истиқлол” МФЙда яшовчи 102 ёшни қаршилаган Мўътабархон ая Бузруковани туман аҳли яхши танийди. Бу икки нуроний онахон узоқ йиллар юртимиз манфаатлари йўлида фидойи меҳнат қилган бўлиб, ҳозирда кексалик гаштини сурмоқдалар.

Туман ҳокимлиги раҳбарияти, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими  мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари икки онахоннинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди ва байрам муносабати билан вилоят ҳокими табригини етказишди.

Ўз мухбиримиз.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan