Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги Ёшлар марказида “Нуронийлар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Мазкур учрашув ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, садоқат, фидойилик ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлаш, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга шукрона келтириш, фахрийларнинг бой ҳаётий тажрибаси ҳамда ибратли сабоқларини ёш авлодга етказишга қаратилди.

Тадбирда Навоий вилояти жамғармаси раиси Ш.Набиев, Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Л.Қаюмов, туманнинг фаол нуронийлари ва ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувда таълим, тиббиёт, қурилиш, спорт, ҳарбий соҳаларда фаолият юритган нуронийлар ўз ҳаёт йўли, хизмат фаолияти, машаққатли, аммо шарафли меҳнатлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Самимий мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар, ҳаётий хулосалар чиқардилар.

Эндиликда “Биргаликда китоб ўқиймиз”шиори остида Навбаҳор туманида нуронийлар ва ёшлар ҳар ойда биттадан бадиий адабиётни биргаликда ўқишга келишиб олдилар. Ушбу ташаббус доирасида китобхонлик марафони расман бошланди. Марафоннинг илк асари сифатида ўзбек адабиётининг дурдонаси — Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи танланди. Мазкур асар орқали ёшлар ва нуронийлар ўртасида маънавий мулоқот, китобга муҳаббат ва миллий қадриятларни янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Акмал Аҳадов.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan