– Дориларни совуқ сув билан ичманг.
– Соат 17:00 дан кейин оғир овқат еманг.
– Эрталаб кўпроқ, кечқурун эса камроқ сув ичинг.
– Уйқу учун энг яхши вақт 22:00 дан 04:00 гача.
– Овқатдан кейин дарҳол ётманг.
– Нонуштани ўтказиб юборманг — у кун бўйи энергия беради.
– Овқатдан кейин дарҳол чой ёки қаҳва ичманг.
– Кунига камида 30 дақиқа қуёш нуридан баҳра олинг.
– Қоронғида телефонни узоқ вақт ишлатманг.
– Кун бўйи бир жойда ўтирманг, ҳар 1 соатда 5 дақиқа хона бўйлаб юришга ҳаракат қилинг.
– Қулоқчинларни баланд овозда эшитманг — эшитиш қобилиятини асранг.
– Овқатни кўп сув билан ичиб юборманг.
– Ухлаш вақтида телефонни бошингиздан узоқроқда қолдиринг.
– Меваларни овқатдан кейин дарҳол истеъмол қилманг.
– Овқатни секин чайнанг, бу — ҳазмни яхшилайди.
– Овқатни пиширишда ишлатилган ёғни қайта қиздирманг — у зарарли бўлади.
– Ҳар куни етарли миқдорда сув ичинг, айниқса, иссиқ пайтда.
Азизбек Тошқўзиев,
олий тоифали шифокор,
кардиолог, нутрициолог.