Соғлом ҳаёт кечириш учун тўғри овқатланиш ғоят муҳим. Туркиялик мутахассис диетолог Gönül Tuba Tarıkahya Ciğerli бу борада 10 та олтин қоидани қуйидагича таъкидлайди:
– Эрталаб уйғонгандан сўнг 1 соат ичида нонушта қилиш керак. Нонушта столида, албатта, пишлоқ, помидор, бодринг, зайтун, тухум, кепак ёки жавдар нони бўлсин.
– Тушлик ва кечки овқат учун товуқ, балиқ, курка гўштидан, албатта, тановул қилинг. Соғлом турмуш тарзига амал қиладиган кишилар ҳафтада икки марта балиқ ейдилар.
– Овқатларингиз ҳаддан ташқари ёғли ва шўр бўлмасин.
– Ҳар кун камида икки дона сабзавот ва уч дона мева истеъмол қилинг. Меванинг шарбатидан кўра, ўзини ейиш афзал.
– Тушлик, кечки овқат дастурхонида салат ҳам бўлсин.
– Ҳар кун камида бир ҳовуч ёнғоқ (писта, бодом, фундук) истеъмол қилиш керак.
– Зираворлар, айниқса, занжабил ва саримсоқ саломатлик учун жуда фойдали.
– Камида 4 стакан/пиёла чой ичинг. Чунки чой қондаги холестеринни пасайтиради;
– Тана углевод, протеин, ёғ, витамин ва минералларга эҳтиёж сезади. Шу сабабдан, парҳез қилиш тавсия этилмайди. Мунтазамлик ва меъёр кифоя;
– Тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан узоқ туринг.
Энг муҳими, нонуштани унутманг, (эрталабки тамаддини ўтказиб юбориш мияни заифлаштирувчи омиллардан саналади). Мева ва сабзавотларни, гўшт маҳсулотларини, ёнғоқларни ҳафта давомида мунтазам истеъмол қилиш керак. Зарарли одатлардан воз кечиш зарур. Агар эътибор берсангиз, шакар ҳақида мутлақо сўз юритилмаган. Яъни шакарни рациондан бутунлай чиқариб ташлаган маъқул. Ўрнига асал, мева ва сабзавотлар тавсия этилади.