дея тавсия бермоқда мутахассислар

Озиқ-овқат маҳсулотлари танага куч-қувват беради, кишининг меҳнатга рағбатини оширади. Бироқ улар тўғри вақтда истеъмол қилинмаса, саломатликка зарар етказиши ҳам бор гап. Масалан, тонгни энг аввал қаҳва билан бошлаш мутлақо тавсия этилмайди, акс ҳолда кортизолни оширади. Энг мувофиқ вақт —  нонуштадан 1,2 соат ўтгач истеъмол қилишдир. Шунингдек, банан, апельсин, ёгурт ва кўк чойни оч қоринга истеъмол қилиш зарарли. 

Қолаверса, кечки овқатнинг вақти ва меъёрига амал қилиш муҳим. Чуқур уйқу ва тетик уйғониш учун бу икки омил катта роль ўйнайди. Мутахассислар помидорни имкон қадар кечки овқатда емаслик керак, меъёридан ортиқ помидор истеъмоли кислота­лиликни оширади, дея тавсия бериш­моқда.  Шу билан бирга, ёнғоқ­ларни кечқурун эмас, эрталаб ейиш янаям фойдали — бутун кун давомида энергия билан таъминлайди.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan