–  Дориларни совуқ сув билан ичманг.

–  Соат 17:00 дан кейин оғир овқат еманг.

–  Эрталаб кўпроқ, кечқурун эса камроқ сув ичинг.

–  Уйқу учун энг яхши вақт 22:00 дан 04:00 гача.

–  Овқатдан кейин дарҳол ётманг.

–  Нонуштани ўтказиб юборманг — у кун бўйи энергия беради.

–  Овқатдан кейин дарҳол чой ёки қаҳва ичманг.

–  Кунига камида 30 дақиқа қуёш нуридан баҳра олинг.

–  Қоронғида телефонни узоқ вақт ишлатманг.

–   Кун бўйи бир жойда ўтирманг, ҳар 1 соатда 5 дақиқа хона бўйлаб юришга ҳаракат қилинг.

–   Қулоқчинларни баланд овозда эшитманг — эшитиш қобилиятини асранг.

–   Овқатни кўп сув билан ичиб юборманг.

–   Ухлаш вақтида телефонни бошингиздан узоқроқда қолдиринг.

–   Меваларни овқатдан кейин дарҳол истеъмол қилманг.

–  Овқатни секин чайнанг, бу — ҳазмни яхшилайди.

–   Овқатни пиширишда ишлатилган ёғни қайта қиздирманг — у зарарли бўлади.

–   Ҳар куни етарли миқдорда сув ичинг, айниқса, иссиқ пайтда.

Азизбек Тошқўзиев,

 олий тоифали шифокор,

 кардиолог, нутрициолог.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan