Юртимиз бўйлаб ўтказилган “Кексалар ҳафталиги” ўз моҳиятида меҳр-оқибат, эҳтиром ва эътибор каби эзгу қадриятларни мужассам қилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази ташаббуси билан мазмунли маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Бугун юртимизда фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар нуронийлар фаолиятида ўзига хос саҳифалар очганлигини кундалик ҳаётимизда кўриб, яққол гувоҳи бўлиб турибмиз.

Айни кунларда “Нуроний” жамғармаси ва унинг таркибида жамланган фаол нуронийлар иши ҳар қачонгидан-да қизғин паллага кирган. Мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларда кексалар, фахрийлар иштирокида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, саёҳатлар нуроний отахон ва онахонларнинг ғайратига ғайрат қўшмоқда.

Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятида истиқомат қилувчи соҳа фидойилари иштирокида Темурийлар тарихи давлат музейига уюштирилган саёҳат ҳам ана шундай ташаббуслардан бири бўлди.

Саёҳат давомида меҳмонлар музейдаги  экспозициялар билан танишиб, Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, миллий давлатчилик анъаналарига оид қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Тадбир баҳона фахрийлар ўзаро бир-бирлари билан мулоқотда бўлиб, бугунги жадал ислоҳотлар натижадорлигига муносиб ҳисса қўшиш, баркамол авлод камолоти йўлида ўзаро ҳамқадам бўлиш хусусида фикр ҳамда тажриба алмашдилар.

Бу каби ташаббуслар юртимизда одил судловни таъминлашга муносиб ҳисса қўшган фахрийларни эъзозлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадларини кўзда тутиб, ўз давомийлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Шерзод Даминов.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan