Япон психологи Хидеки Ваданинг шу номли китоби нашр этилди ва у АФКОР ОММАДА катта қизиқиш уйғотди.
Японияда китоб дўконларга келиб тушиши биланоқ 500 мингдан ортиқ нусхада сотилди. Экспертлар эса яқин ойларда унинг бир миллион нусхалик кўрсаткичга эришиб, бестселлерга айланишини тахмин қилмоқда.
Доктор Вада 61 ёшда бўлиб, кексалар саломатлиги бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади. У ўзининг бой тажрибасини 34 та қоидага жамлаб, 60 ёшдан кейинги осойишта ва мазмунли ҳаёт сирларини баён қилган. Бу қоидалар оддий кўринса-да, уларда чуқур ҳикмат мужассам:
- Ҳар куни сайр қилинг;
- Ғазабланганингизда чуқур нафас олинг;
- Доимо ҳаракатда бўлинг, танангизни ҳаракатсиз қолдирманг;
- Ёзда, ҳатто кондиционер ишлаб турган бўлса ҳам, сув ичинг;
- Овқатни яхшилаб чайнанг — ақл ҳам оғиз билан бирга ишлайди;
- Хотира ёш туфайли эмас, балки ҳаракатсизлик оқибатида сусаяди;
- Дори воситаларини ортиқча истеъмол қилманг;
- Зарурат бўлмаса, қон босими ёки қондаги қанд миқдорини атайлаб пасайтиришга уринманг;
- Ёлғизлик ҳар доим ҳам узлат эмас, баъзан у хотиржамликдир;
- Баъзан дангасалик қилиш уят эмас;
- Кексаликда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш шарт эмас;
- Ўзингиз яхши кўрган ишни қилинг, ёқтирмайдиган ишларингизни тарк этинг;
- Ўзингизни уйга қамаб қўйманг;
- Сизни бахтли қиладиган таомларни истеъмол қилинг — вазннинг бироз ортиши зарарли эмас;
- Сизга ёқмайдиган одамлар билан вақт ўтказманг;
- Телевизорни ҳаддан ташқари кўп томоша қилманг;
- Касаллик билан доимо курашиш ўрнига, у билан яшашни ўрганинг;
- Оптимизм — энг яхши дори;
- Мевалар, қуёш нури ва тоза ҳаво — бахт манбаларидир;
- Кўнглингиздаги гапларни очиқ айтинг;
- Керак бўлса, фикрингизни ўзгартиринг — бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ;
- Ўрганишдан тўхташ — кексаликнинг бошланишидир;
- Шунчаки шукр қилинг — табассум омад олиб келади;
- Кексалик юк эмас, балки неъматдир;
- Содда яшанг, ҳар куни бироз ҳаракат қилинг ва кўпроқ табассум қилинг;
- Танангизни ва ёшингизни меҳр билан қабул қилинг — шунда бахт сиз ўйлагандан ҳам яқин эканини англайсиз;
- Бу ҳикматларни яқин инсонларингиз билан бўлишинг — ҳикмат ёш танламайди;
- Ёшларга ҳайратланманг — барчамиз ҳам бир вақтлар ёш бўлганмиз;
- Кексаларга ҳавас қилинг — улар дунёни кўрган ва ҳаётни англаган инсонлардир;
- Тонгда сиздан ўзиб кетаётган кексаларга ҳавас қилинг: балиқчиларга, қўзиқорин терувчиларга ва саёҳатчиларга;
- Ҳали ҳам ўзини парвариш қиладиган, соч турмаги, пойабзали ва озода, нафис кийимига эътибор берадиган инсонларга ҳавас қилинг;
- Ҳаёт қувончини йўқотмаган, ўзини фарзандлари ва набираларида кўрадиган, энг оғир ҳаётий синовлардан кейин ҳам орзу ва истаклар билан яшайдиган инсонларга ҳавас қилинг;
- Ёшларга ҳайратланманг! Ёш бўлиш осон;
- Кексаларга ҳавас қилинг — улар қалбан ҳамиша ёш бўлиб қолишга муваффақ бўлганлар.
Доктор Вада бизга 60 ёшдан кейинги давр ҳаётнинг якуни эмас, балки соддалик ва хотиржамликнинг бошланиши эканини эслатади. Бу — ҳаётга теранроқ назар ташлаш ва ўзимиз билан самимий бўлишни бошлайдиган давр.
Интернет манбалари асосида тайёрланди.