Бухоро вилоятининг қадимий ва навқирон Ромитан заминида файзли тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Бу — нуронийлар учрашуви.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан йўлга қўйилган ҳудудлараро тажриба алмашинуви доирасида Қоракўл туманидан 100 нафардан зиёд нуроний Ромитан туманига ташриф буюрдилар.

Меҳмонларни Ромитан тумани дарвозасида маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари ҳамда бир гуруҳ фаол нуронийлар самимий кутиб олдилар.

Меҳмонларнинг саёҳати ўзига хос зиёратдан бошланди.

Улар етти пир силсиласининг улуғ намояндаларидан бўлган Хўжа Али Ромитаний ва Бобойи Самосий каби улуғларимизнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, аждодларимиздан қолган бебаҳо маънавий меросга ҳурмат бажо келтирдилар.

Айни ташаббус икки туман нуронийларини бир масканда, муштарак қадриятлар ва эзгу анъаналар атрофида бирлаштирибгина қолмади. Учрашув давомида нуронийлар бир-бирларининг фаолият мазмуни билан танишдилар, тажриба алмашдилар, ўргандилар ва ўргатдилар. Илғор тажриба ва таклифларини ўз ҳудудларида, маҳаллаларида, оилаларда тарғиб этишни мақсад қилиб олдилар.

Бундай ташаббуслар жойларда қизғин давом эттирилаётганлиги натижасида фаол нуронийларнинг шижоати ва қатъияти янада ортаётгани бор гап.

Ўз мухбиримиз. 

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan