Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Юнусобод тумани “Регистон” маҳалласида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

Тадбирда турли авлод вакиллари бир даврада жам бўлиб, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, юртимиздаги тинчлик-осойишталик ҳамда бунёдкорлик ишлари ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбирда маҳалла ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида “Обод кўча”, “Обод хонадон” ва “Фаол нуроний” номинациялари бўйича кўча бошилари, хонадон соҳиблари ҳамда фаол нуронийларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида юртимиз тараққиёти, халқимизнинг фаровон ҳаёти, тинчлик-осойишталик ва Мустақиллик неъматларининг қадр-қиммати яна бир бор улуғланди.

“Уч авлод учрашуви” тадбири катта авлоднинг ҳаётий тажрибаси, ёш авлоднинг шижоати ва ўрта авлоднинг бунёдкорлик салоҳиятини бирлаштирган ҳолда, маҳаллада авлодлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида таъкдланди.

С.АБДУЛХАЕВ.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan