Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ) журналистика байрами муносабатида мактаби матбуотда маҳсурот оқди. Республиканинг Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шароф Убайдуллаев университетнинг «фахрий профессори» унвони билан тақдирланган. Бир қатор мустақил жамоатча иштирокчилар ва профессор-оўқитувчиларга ҳам мукофотлар топширилди.

Айни кунларда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Соҳа жонкуярлари, фахрийлар ва фаол ижодкорларга юксак эҳтиром кўрсатиш мақсадида вазирлик, идора ва ташкилотларда, олий таълим муассасаларида байрам тадбирлари, тақдирлаш маросимлари ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда журналистика соҳасининг етакчи мутахассислари, профессор-оўқитувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди. Тадбирни университет ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни қутлуғ айём билан табриклади.

Аҳамиятлиси, “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, устоз журналист ва публицист Шароф Убайдуллаев ҳам миллий матбуотимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси, кўп йиллик сермаҳсул ва машаққатли ижодий фаолияти учун университетнинг “Фахрий профессори” унвони билан тақдирланди.

Миллий журналистикамизда ўз мактабини яратган устоз ижодкорга ушбу юксак унвон ва тегишли диплом тантанали равишда топширилди.

Байрам тадбири доирасида, шунингдек, соҳа ривожида алоҳида ўрин тутган бир қатор таниқли ижодкорлар — Анвар Авазхўжаев, Муҳтарама Улуғова Хайрулла Нуриддинов, Мадамин Сафаровларга ҳам ЎзЖОКУнинг «фахрий профессори» унвонлари топширилди.

Бундан ташқари, яқинда илмий даража ва унвонларга сазовор бўлган ҳамда халқаро «Scopus» илмий маълумотлар базасидаги нуфузли нашрларда мақолалари чоп этилган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ҳам алоҳида эътироф этилиб, рағбатлантирилди.

Тантанали маросимда сўзга чиққан соҳа фахрийлари ва меҳмонлар барча ҳамкасбларини касб байрами билан самимий қутлаб, бугунги ўзбек журналистикасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва масъулияти ҳақида қимматли фикрларини билдирдилар.

Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир соҳа фидойиларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва эътирофнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

Баҳодир ВАЛИЕВ,

«Нуроний», Тошкент

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan