Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Васийлик кенгаши аъзоси Мукаррам Муҳитдинова 88 ёшга тўлдилар.
Мукаррам Муҳитдинова 1938 йил 3 июнда Тошкент шаҳрида туғилган., Физика-математика фанлари номзоди, доцент. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университет(собиқ САГУ, ТошДУ)да таҳсил олиб, Москва давлат университетида аспирантурани тамомлаган. Ўзбекистон Фанлар Академияси Механика институти кичик илмий ходими, Ўзбекистон Фанлар Академияси Кибернетика институти катта илмий ходими, Тошкент Давлат Техника университети “Амалий математика” кафедраси катта ўқитувчиси, доценти, кафедра мудири, “ЎзбекНИПИ нефтегаз” институти катта илмий ходими вазифаларида фаолият юритган.
Инсон умрини зийнатловчи омиллар жуда кўп. Илму маърифат, касб-ҳунар, атрофдагиларга яхшилик қилиб, эзгу ишларга бош-қош бўлиш, эл-юрт хизматига бел боғлаш, оқил ва салоҳиятли фарзандлар ўстириш… Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Мукаррам муҳитдинова бу фазилатларнинг ҳаммасини ўзида жамлай олган, эл-юртга беминнат хизмат қилишни умрининг мазмуни деб билган жамоат арбобларидан бири десак муболаға эмас. Умрининг 25 йилини жамоатчилик ишларига сарфлаган Мукаррам опа қутлуғ 88 ёшида ҳам илм-маърифат суҳбатларидан, мамлакатимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган меҳру эътибордан ғайрат-шижоат олиб яшамоқда.
“Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви жамоаси, мамлакатимиздаги барча нуронийлар номидан Мукарррам Муҳитдиновани таваллуд айёми билан табриклаймиз.
Узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, оилангизга барака, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз!