Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Шуҳрат» медали ва «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори, сенатор, таниқли адиб ва жамоат арбоби Абдусаид Кўчимов табаррук 75 ёшга тўлди.
Устозни “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали ижодий жамоаси номидан муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва сермазмун умр йўли ҳамиша файзли бўлишини тилаймиз. Шогирдлар ва эл-юрт ардоғида 100 ёшлар билан юзлашиб юринг!
Маълумот учун, Абдусаид Кўчимовнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолиятига бағишланган суҳбатни “Кексалик гашти” журналининг янги сонида ўқишингиз мумкин.