Бугун Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Бошқарувининг Нуронийларнинг ёшлар таълим-тарбиясида фаоллигини ошириш ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Нодира Маҳмудовна Мусаеванинг таваллуд айёми.
Нодира Маҳмудовна илм-фан йўлида самарали фаолият юритиб, Фалсафа фанлари доктори илмий даражасига эришган.
Шунингдек, “Нуроний” жамғармасидаги фаолияти давомида маънавий-маърифий ишлар, оила ва маҳаллаларда тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш борасида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Муҳтарама Нодира Маҳмудовна!
Сизни таваллуд кунингиз билан самимий муборакбод этамиз. Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилангизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.