Турсунбой Норбеков, Қарши шаҳри.

Мен доим айтардим, бир куни келиб,

Пешонанг терласа, терлар тўкилиб.

Меҳнат қадрланар, дилдан ишласанг,

Ризқинг ҳалол топсанг, ҳалол тишласанг.

 

Ватан равнақига ҳиссангни қўшсанг,

Юртим деб яшасанг, қайнасанг, жўшсанг.

Она юрт қолдирмай хизматинг бекор,

Бир куни эъзозлаб, қадр этмоғи бор.

 

Кўксимни безайди кўкрак нишони,

Кутмагандим, дўстлар, буни ишонинг…

Ватан меҳнатларим айлаб эътироф,

Кўксимда ярақлаб нур сочар офтоб.

 

Ҳеч кимса юртидан бўлмасин жудо,

Шундай азиз элга жон бўлсин фидо.

Нуроний иззатда, йўллари равон,

Гулласин, яшнасин ҳур Ўзбекистон!

 

Тоғлари ўхшайди Каъба тоғига,

Юртим қиёс этдим жаннат боғига.

Ёлвориб сўрайман, дилда бир нидо:

— Ватаним асрагин, эй қодир Худо!

 

Жонларга дармон юрт, мангу бўл омон!

Абдурашид Эргашев, Асака тумани.

Истиқлол нафаси эсганда ҳар дам,

Руҳим енгил тортар, қалб бўлар бардам.

Порлоқ келажакка ташлайсан қадам,

Жонажон она юрт, мангу бўл омон!

 

Қайга назар солсам, гуллаган боғлар,

Ер остида конлар, пурвиқор тоғлар,

Қучоғинг жаннатдай кўнгилни чоғлар,

Жонларга дармон юрт, мангу бўл омон!

 

Дунё китобида муносиб номинг,

Тилло узумларга тўлди ишкоминг,

Элга манзур бўлди қурган уй-томинг,

Кўпларга армон юрт, мангу бўл омон!

 

Ёр бўлди аждодлар пок руҳи, зоти,

Илоҳий куч берди сабрнинг оти,

Кўкда қулоч ёйди Ҳумо қаноти,

Озод, покдомон юрт, мангу бўл омон!

 

Оламни лол қилди дамлаган ошинг,

Каъбани қучмоқда кексаю ёшинг,

Ўзингга ярашган навқирон ёшинг,

Беҳиштга нарвон юрт, мангу бўл омон!

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan