Мамлакатимизнинг ҳар қайси маҳалласида тарбияси оғир, муқим касб ёки ҳунар эгалламаган, уюшмаган ёшлар билан нафақат масъул идора ва ташкилотлар, балки нуронийлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Оталарча меҳр, оналарча ғамхўрлик кўрсатиб, уларни тўғри йўлга бошлаётган фахрийларимизнинг ишларини кенг оммалаштириш эса доимий эътиборда.

Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ҳақиқатан, ушбу ташаббус чинакам таъсирчан ва самарали платформа бўлаётгани, таҳсинга лойиқ ишлаб, амалий натижа кўрсатганларни рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани кўз ташланди.

Туман ва шаҳар босқичларида ғолиб иштирокчилар ўзларининг шахсий ташаббускорлиги, маънавий таъсир кучи ва жамият ҳаётидаги фаолликларини намоён этдилар. Натижаларга кўра, Конимех тумани вакили Мустафо Эгамқулов 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Навбаҳор тумани вакили Норпўлат Қосимов 2-ўринга, Кармана тумани вакили Гуландай Исламова эса 3-ўринга муносиб кўрилди. Шунингдек, бошқа фахрийлар ҳам рағбатлантирилиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Акмал АҲАДОВ.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan