Эркин Саъдуллаевич узоқ йиллардан буён ушбу тизимда кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда маҳаллаларда нуронийлар ҳаракатини янги босқичга кўтариш йўлида сидқидилдан хизмат кўрсатиб келмоқда.

Айниқса, уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва ташкилотчилик қобилияти воҳа нуронийлари ижтимоий фаоллигини ошириш, ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида ибрат намунасидир.

Биз Э. Атаджановни “Нуроний” жамғармаси Хоразм вилояти бўлими, “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали жамоаси номидан қутлуғ 73 ёши билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлиқ, узоқ ва мазмунли умр, оилавий хотиржамлик ҳамда хонадонларига қут-барака тилаймиз!

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan