Ҳаёт инсонга бир маротаба берилади. Уни одам ҳеч нарсани ўйламай, фақат ўйин-кулги, шод-хуррамлик, ўз орзу-ҳаваслари йўлида ўтказиши ҳам мумкин. Илҳом Ниязов каби халқпарвар юртдошларимиз эса шу имкониятни эл-юрт манфаати йўлида сарфлайди, айни пайтда буни ўз виждон иши, деб билади.
Жомбой туман ҳокимлиги ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари, туман ҳокими ўринбосари каби вазифаларида ишлаган ҳамюртимиз ҳозирда ҳудуддаги фаол нуронийларга сардорлик қилиб келмоқда.
Илҳом Нормуҳаммедовични “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими, “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали таҳририяти жамоалари номидан таваллуд айёми билан табриклаб, узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, оилангизга барака, тинчлик-хотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилаймиз!