ёхуд 3600дан ортиқ узумзорлар
яратишга бош бўлган олим
Машҳур узум нави ихтирочиси Мусамуҳамедов Ризамат ота (1881-1979) дунёга машҳур ўзбек узумчилиги миришкоридир. Ризамат ота икки марта “Меҳнат Қаҳрамони” унвони, давлат мукофотлари лауреати, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг фахрий академиги, Республикада хизмат кўрсатган агроном ва узумчи унвонларига сазовор бўлган.
У ХIХ аср охирида Тошкент вилоятидаги “Дегресс” узумчилик хўжалигида иш бошлаган. Машҳур олимлар — Стрелсов ва Шредерлар шогирди эди. 1914-1922 йилларда Ризамат ота махсус “Кенсайс” узумчилик хўжалигида бош мутахассис бўлиб ишлаган. 1950 йилдан кейин Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида узумчилик йўналишида бош агроном бўлиб ишлаш давомида, узумнинг янги экиш усуллари ва боғ яратиш схемаларини ишлаб чиққан.
Ризамат ота бошчилигида Европа ва Марказий Осиёда 3600 дан ортиқ узум боғлари яратилган. Ота фаолияти давомида 10 дан ортиқ узум навларини селекция қилган. Валиш ва сўритокда узум ўстирган биринчи боғбон ҳам шу инсондир.