И.Мустафоев 1981 йилдан бошлаб, Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Матлубот” жамияти, Эшмурод Абдиев жамоа хўжалиги, “Ўзқишлоқхўжаликкимё”
ҳудудий акциядорлик жамияти туман филиалида қатор лавозимларда, 2023 йилдан “Нуроний” жамғармаси Хатирчи туман бўлими раиси сифатида ишлаб келмоқда.
Аёли — Тамара Мустафоева билан 52 йил бирга умргузаронлик қилиб, фарзанду набираларни вояга етказдилар, она Ватани, халқига хизмат қиладиган инсон этиб тарбиялади. Шунингдек, меҳнатсеварлиги, одамохунлиги билан эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор қозонди.
Биз Ибодулла Мустафоевни “Нуроний” жамғармаси Навоий вилояти бўлими, “Нуроний” газетаси ва “Кексалик гашти” журнали таҳририяти жамоалари номидан таваллуд айёми билан табриклаб, узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, оиласига барака, тинчлик-хотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилаймиз!