Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 2-сонли спорт мактабида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан “Ғайратли кексалар” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.

2026 йилнинг 7 апрелида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, селекция ва тайёргарлик тизимини такомиллаштириш масалалари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғиишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев аҳолини оммавий спортга жалб этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Фаол ва ташаббускор нуронийларимиз ҳамма соҳада бўлгани каби спортда ҳам ўзига хос натижалар кўрсатиб,  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш билан бир қаторда, ёшларга ўрнак бўлиб келмоқдалар.

“Нуроний” жамғармаси Учтепа тумани бўлими томонидан ташкил этилган “Ғайратли кексалар” спорт мусобақаларида  шашка, шахмат ва стол тенниси турлари бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтган беллашувлар ғоят қизғин кечди. Муросасиз баҳсларга  бой мусобақа иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Баҳслар якунига кўра, шахмат бўйича эркаклар ўртасида “Кўркамобод” маҳалласидан Убайдулла Файзуллаев, шашка бўйича “Фозилтепа” маҳалласидан Обиджон Райимов, стол тенниси бўйича “Шофойизбоғи” маҳалласидан Раҳматилла Саидхўжаев ғолиб бўлдилар. Шахмат бўйича аёллар ўртасида “Фозилтепа” маҳалласидан Хадича Муҳаммаджонова, шашка бўйича “Ўткир” маҳалласидан Камола Юсупова, стол тенниси бўйича “Тепақўрғон” маҳалласидан Азиза Раҳимжоновалар фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Ғолиб ва совриндорларга Учтепа тумани ҳокими ташаккурномаси, диплом ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Ширин Шукурова,

“Нуроний” жамғармаси

Учтепа тумани бўлими мутахассиси.

By Behzod

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan