“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан бир гуруҳ нуронийлар ҳам юксак мукофотлар билан тақдирланишди. Фидойи ва фаол нуронийларни бу юксак эътироф билан табриклаймиз!
“Эл-юрт ҳурмати” ордени билан
Негматов Шуҳрат Худойбердиевич — “Нуроний” жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси.
Қурбонов Абдусаттор Юлдошевич — Жарқўрғон тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Сурхондарё вилояти.
Султанов Рустам — “Нуроний” жамғармасининг Хоразм вилояти бўлими раиси.
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
Жабборов Азим Тошевич — Кармана тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Навоий вилояти.
Султонов Исроилжон Мамирович — “Нуроний” жамғармаси Асака тумани бўлими раиси, Андижон вилояти.
I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан
Тураев Рашид Эргашевич — Ургут тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Самарқанд вилояти.
“Дўстлик” ордени билан
Шукуров Сағдулла — Жиззах шаҳридаги “Ўратепалик” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, Жиззах вилояти.
“Шуҳрат” медали билан
Абдуллаев Қўзибой — “Нуроний” жамғармаси Гулистон шаҳар бўлинмаси мутахассиси, Сирдарё вилояти.
Аюпов Ариф — Сирдарё тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Сирдарё вилояти.
Фатуллаев Муҳитдин Нуруллаевич — “Нуроний” жамғармасининг Қоракўл тумани бўлими раиси, Бухоро вилояти.