Исроилжон Султонов,
“Нуроний” жамғармаси Асака тумани бўлими раиси,
“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби:
— Kaмтарона меҳнатимизнинг Юртбошимиз томонидан юксак мукофотга лойиқ кўрилганини нафақат мен, балки асакалик нуронийларга билдирилган улкан эъзоз ва меҳр-эътибор намунаси деб биламан. Тўғриси, эъзоз ва меҳр суруридан бугун барчамиз шодмиз. Бу эътироф бизга ўзгача куч, рағбат бўлди.
Давлатимиз раҳбари бизга шунчалик ишонч билдираётган экан, уни ҳар лаҳзада оқлаш ҳаракатида бўлишимиз шарт ва зарур. Юртбошимиз ташаббуслари билан “Инсон қадри учун!” деган ғоя остида тарихий янгиланишлар, ислоҳотлар амалга оширилаётган экан, уларнинг барчасида биз, нуронийлар ҳам енг шимариб, камарбаста бўлиб туришимиз, ислоҳотларнинг жадаллашуви, уларнинг самарали амалга ошишига муносиб ҳисса қўшишимиз, шу Ватан, шу халқни камолот ва тараққиёт чўққиларига олиб чиқишда жонбозлик кўрсатмоғимиз лозим. Бунинг учун бизга барча шароит ва имкониятлар етарли, албатта.
Фурсатдан фойдаланиб, барча нуронийларни, юртдошларимизни Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан чин дилдан табриклайман. Илоҳим юртимиз тинч, халқимиз фаровон ва хотиржам, осмонимиз мусаффо бўлсин!